Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари 12 марта олий даражада учрашмоқда.
Россия билан Хитой етакчилик ролини ўйнайдиган ташкилот йиғинига аввалгиларидан кўра каттароқ эътибор қаратилмоқда. Ғарб матбуоти ҳам бу ҳақда одатдагидан кўпроқ ёзаётгани, таҳлилчилар фикрича, ШҲТнинг халқаро майдонда нуфузи ошиб бораётганига ишорадир.
Саммит очилишида сўз олган Россия Президенти Владимир Путин халқаро майдонда вужудга келган вазият ШҲТ ролини кучайтиришни тақазо қилади, дея таъкидлади.
- Мавжуд халқаро вазиятда, жаҳон сиёсати ва иқтисодида таҳликалар ортиб бораётган бир пайтда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти потенциали ва механизмларини кучайтириш уринишларимизни жадаллаштиришимиз даркор, деди Путин.
ШҲТга Россия ва Хитойдан ташқари Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам аъзодир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ШҲТ саммитида қатнашиш олдидан Хитой ҳукумати билан музокаралар учун сешаба куни Пекинга етиб борди.
ШҲТнинг Пекин саммитида ташкилот истиқболларига оид масалалар кўриб чиқилади. Жумладан, ШҲТда Хитой нуфузини ошириши мумкинлиги айтилган баъзи лойиҳалар ҳам кун тартибидан жой олиши керак эди. Лекин, айтилишича, Россия мазкур масалаларнинг муҳокама қилинишига тўсқинлик қилган.
Хусусан, Хитой ШҲТ тараққиёт банкини ташкил қилиш ва унинг бош қароргоҳини Пекинга жойлаштириш таклифини илгари сураётган эди. Бу эса, иқтисодий қудрати ошиб бораётган Хитойни ШҲТ ичида етакчи давлат мақомига кўтариши мумкин, демоқда таҳлилчилар.
“Ежедневный журнал” нашрининг шарҳловчиси Александр Голтснинг айтишича, Москва мазкур масаланинг бу сафарги саммитда муҳокама этилмаслигига эришган бўлса-да, истиқболда ШҲТ охир-оқибат Хитой қаноти остидаги тузилмага айланиши муқаррардир.
- Бу ташкилот нуфузи ошиб бормоқда ва бу нуфуз, биринчи навбатда, Хитойнинг иқтисодий қудрати ошиб бораётгани билан боғлиқдир. Хитой ШҲТ воситасида ташкилотга даҳлдор минтақада иқтисодий сиёсатни фаоллаштириб бормоқда. Қолаверса, Владимир Путин ўз сайлов олди мақолаларидан бирида “Россия ўз иқтисодий елканлари билан Хитой шамолини тутиши керак”, деб ёзган эди. Яъни бу Россия аввал-бошидан ука мақомига рози бўлаётганини англатади, дейди Александр Голтс.
Бу вазиятда эса, дейди таҳлилчи, қолган аъзо давлатлар, яъни Марказий Осиё мамлакатлари учун икки йирик ҳамкор билан савдолашиш учун кўпроқ шароитлар пайдо бўлади.
- Улар бу вазиятда икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликлардан фойдаланиб, у томондан ҳам, бу томондан ҳам ўзлари учун фойда олишга ҳаракат қилади, дейди россиялик таҳлилчи.
Владимир Путин чоршанба кунги чиқишида ШҲТнинг маинтақада хавфсизликни таъминлашдаги роли ҳақида ҳам гапириб, жумладан бундай деди:
- Фуқароларимизнинг хавфсиз шароитда самарали ишлай олишларини таъминлаш ШҲТнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолиши керак. Шу маънода террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорилкка оид ШҲТ дастурининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эгадир, деди Россия раҳбари.
Айни пайтда саммит тугайдиган 7 июн куни Тожикиситонда ШҲТнинг “Тинчлик миссияси – 2012” номли бир ҳафталик ҳарбий машқлари бошланади. Унда Ўзбекистоннинг қатнашмаслиги Пекинда ўтаётган саммит нуфузига бироз путур келтирди, демоқда таҳлилчилар. Баъзи сиёсатшунослар Тошкентнинг ҳарбий машқларда қатнашмаётгани тадбир Тожикистонда ўтаётгани билан шартланган бўлиши мумкин, деган тахминларни илгари сурди.
“Ежедневный журнал” нашрининг ҳарбий шарҳловчиси Александр Голтс эса, буни Ўзбекистоннинг ШҲТ ва Коллектив хавфсизлик ташкилоти каби тузилмаларда ҳамкор давлатлардан фарқ қилувчи “ўзгача позицияси” билан иштирок этиб келаётгани билан боғлайди.
- Ўзбекистоннинг, жаноб Ислом Каримовнинг бу ташкилотлар доирасидаги масалаларда кўпинча бошқаларникидан фарқ қилувчи ёндашуви борлигини биламиз. Афтидан, яқинда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга қилган сафари бу ёндашувни ўзгартирмаган кўринади. Ўзбекистон истамаса бу ташкилотлар ўтказадиган тадбирларда иштирок этмай қўяверади. Ҳозир жаноб Каримов Қўшма Штатлар билан қандайдир мураккаб ўйин олиб бормоқда ва у ШҲТ ҳарбий машқларида қатнашмаса, бу савдолашувда унга қандайдир қўшимча очколар ёзилишига умид қалаётган кўринади, дейди “Ежедневный журнал” нашри ҳарбий шарҳловчиси Александр Голтс.
Пекинда ўтаётган ШҲТ саммитида ташкилотда кузатувчи мақомига эга давлатлар – Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Монголия раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.
Йиғинда, Афғонистонга кузатувчи мақомини бериш масаласининг кўриб чиқилиши ҳам айтилмоқда.
Бундан ташқари Эроннинг ҳам ташкилотга тўлақонли аъзо этиб қабул қилинишига оид масала ҳам кўтарилиши керак эди. Бироқ мунозарали ядровий дастури боис Эронга нисбатан халқаро санкциялар жорий қилингани бу мамлакатнинг ШҲТга қабул қилинишига имкон бермайди.