Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:51

Ўзбекистонга чет эл юк машиналарининг кириш тартиби ўзгарди


Ўзбекистон чет эллик юк ташувчилардан мамлакат ҳудудидан ўтиш учун аввалдан рухсатнома олишини талаб қилмоқда.

Авваллари мамлакатга кириш учун юк машина ҳайдовчиларига рухсатнома бевосита чегаранинг ўзида бериларди, эндиликда 11 июндан кучга кирган ўзгаришларга кўра, рухсатнома олиш учун аввал Ўзбекистоннинг давлат идораларига мурожаат қилиш зарур.

Кўпчилик юк ташувчилар киритилган янги қоида ҳақида бехабар қолгани боис Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида, “Тажен” божхона пости ҳудудида Қозоғистон ҳудуди орқали транзит билан ўтаётган 170 дан зиёд автотранспорт воситалари тўпланиб қолди.

11 июндан бошлаб Ўзбекистондаги “Доут Ота” ўтказиш пунктида юк машиналар йўлини шлагбаум тўсиб қўйди.
XS
SM
MD
LG