Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2023, Тошкент вақти: 17:33

Ўзбекистон президентига янги маслаҳатчи тайинланди


Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон президентининг парламент масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Исмоилов шу пайтгача Ўзбекистон Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келган.

53 яшар наманганлик Нурдинжон Мўйдинхонович Исмоилов Тошкент давлат университетини тугатган.
XS
SM
MD
LG