Тожикистон жанубидаги Тоғли Бадахшон минтақасида генерал Абдулло Назаровнинг ўлимига алоқадор шахсларни йўқ қилиш бўйича ҳарбий амалиётлар тўхтатилган.
Ҳукумат ва жанггари гуруҳлар ўртасида музокара бошлангани айтилади.
Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Хайруллаев тожик генерали ўлимига алоқадор тўрт одамнинг топширилиши, қолганларининг таслим бўлиши эвазига жанггариларга авф ваъда қилган.
Кеча бошланган ҳарбий амалиётлар чоғида 30 жанггари ўлдирилган, 40 нафари ҳибсга олинган.
Улардан 8 нафарининг Афғонистон фуқаролари экани айтилади. Аммо норасмий манбаларда айтилишича, армия ва аҳоли орасида ҳалок бўлганлар сони анча катта ва тахминан 100 дан ортиқдир.
Тожикистон Давлат Миллий хавфсизлик қўмитасининг Бадахшон вилоят бошқармаси бошлиғи Абдулло Назаров 21 июл куни ўлдириб кетилган эди.