Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 00:19

Каримов олтин медал соҳибига 150 минг доллар ваъда қилди


Ўзбекистон президенти Лондон олимпиадасида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчига 150 минг доллар ваъда қилмоқда.

Президент Ислом Каримов Лондондаги Олимпиада ўйинлари совриндорлари ва иштирокчиларини мукофотлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Айни қарорда кумуш ва бронза медали совриндорларига ҳам президент тарафидан пул мукофотлари берилиши айтилган.

Жумладан, кумуш медал соҳибига 75 минг, бронза медалга эга бўлган спортчига 50 минг доллар ваъда қилинмоқда.

Ўзбкистонни Олимпиадада 16 та спорт тури бўйича жами 54 та спортчи тақдим этади.

Ўзбекистон дзюдо, бокс, эркин кураш ва каноэда эшкак эшиш бўйича спорт турларида камида 4 та медалга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилги Пекиндаги Олимпиада пайти Ўзбекистон президенти олтин медал учун 100 минг доллар, кумуш медал учун 50 минг доллар ва бронза медали учун 25 минг доллар берган эди.
XS
SM
MD
LG