Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судида Ўзбекистон Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Акбар Набираев ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Умид Расулов устидан макама жараёнлари бормоқда.
Адлия тизимининг маъсул мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш), 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ҳамда 210-моддаси (Пора олиш)да акс этган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг номини очиқламасликни истаган ходимининг иддао қилишича, Набираев хизмат фаолияти даврида қатор қонунбузарликларга йўл қўйиб, ноҳукумат ташкилотларига тазйиқ ўтказиб келган.
Судга тақдим қилинган айбловларга кўра¸ Набираев Ногиронлар жамиятининг уставини сохталаштириш, унинг раҳбариятига босим ўтказиш, барча қонунбузарликларини “юқори”нинг номи билан дастаклашни одат қилган; шунингдек, бир қанча жамоат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларидан пора олиб келган.
Йигирмадан ортиқ ноҳукумат ташкилоти раҳбарларининг Ўзбекистон Бош прокуратурасига шикоят қилиши оқибатида Набираев ва унинг жиноий шериги деб судланаëтган Расуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда суд маҳкамасининг қайси босқичга келгани ҳақида маълумот йўқ.
Вазирликнинг ана шу бошқармасига узоқ йиллар раҳбарлик қилган Жалол Абдусатторов ҳам 2009 йилнинг 26 апрелида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Давлат мулкларини талон-тарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан билан айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Вазирликка 2008-10 йилларда раҳбарлик қилган Равшан Муҳитдинов эса Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ҳукми билан 15 йилга қамалган.
Ўзбекистон Демократик ташаббуслар гуруҳи раҳбари Искандар Худойберганов Озодлик билан суҳбатда коррупцияга қарши Ўзбекистонда йиллардан бери олиб борилаëтган кураш кампанияси¸ кейинги ойларда кучайиб кетган қама-қамалар¸ вазият моҳиятини ўзгартира олмаслигини таъкидлайди.
Мустақил таҳлилчи билан Ўзбекистонда бораëтган коррупцияга қарши жорий кампания ҳақидаги тўлиқ суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.