Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:47

Тошкентда истиқлол ярмаркалари ташкил қилинди


Истиқлол бозорлари таклиф қилаётган арзончили бозорлардаги нархларга таъсир қилгани йўқ.
Истиқлол бозорлари таклиф қилаётган арзончили бозорлардаги нархларга таъсир қилгани йўқ.

Мустақиллик арафасида пойтахтда ташкил қилинган ярмаркаларда озиқ-овқат маҳсулотларини бозордагидан арзонроқ сотиб олиш мумкин.

“Тошбозорсавдо” уюшмаси томонидан “Элга хизмат” тармоғи доирасида ташкил қилинган бу ярмаркалар шу йилнинг 11 августидан 1 сентябрига қадар давом этади. Пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонларига нисбатан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, гўшт, мева-сабзавот, полиз, дуккакли ўсимликлар маҳсулотлари етказиб берадиган ярмаркалар вилоятлар миришкорлари ҳиссасига тўлдирилади.

Ҳар йилги анъанавий ярмаркалар ташкил этилиши ва унинг пойтахт бозорларида галдаги очилиш маросимларига Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва шаҳар ҳокимлиги мулозимлари келишди. Улар ҳукуматнинг кишилар фаровонлиги, эл дастурхонининг тўкинлиги борасида қайғураётганини эътироф этишди. Бу ярмаркаларнинг қатъий назорат қилиниши, чакана бозор ва ярмарка ўртасида келиб чиқадиган табиий рақобат ҳамда бошқа босим ва таъқиблардан ҳимоя қилинишини айтишди.

Озода, тартиб билан терилган расталарга қўйилган маҳсулотлар чакана бозордан бирмунча арзон. Масалан, бозор қассоблари қўй гўштини 19000 сўмдан сотаётган бўлишса, бу ерда айни турдаги маҳсулотни 13500 сўмга харид қилиш мумкин. Сабзини бозорда 1500 сўмга, бу ердан эса 900 сўмга харид қилса бўлади. Бир дона тухумни 200 сўмга харид қилган киши уни ичкарига олиб кириб, 350 сўмдан пуллаши мумкин. Аҳолининг кам таъминланган қисми яратилган шароитдан хурсанд ва ярмаркада турнақатор навбатларни кузатишў мумкин.

“Бундай сунъий рақобат чакана бозордаги нархларга деярли таъсир қилгани йўқ. Чунки ярмаркадаги маҳсулотлар сифатини бозорники билан солиштириб бўлмайди. Қолаверса, деҳқон ва миришкорларни мажбурлаш эвазига келтирилаётган маҳсулотлар ва бозордаги яратилган микроиқлимни ҳар йили ҳам узоқ ушлаб туришолмайди. Аксинча, ҳукумат гўшт арзонлашишини истаса, омухта ем, ёғ заводларини мафиянинг қўлидан олсин ва хомашёни арзонлаштирсин...” дейди Қўйлиқ деҳқон бозорида қассобчилик қилаётган Фозилхўжа Мирхўжаев.
XS
SM
MD
LG