Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 01:13

АҚШ Афғонистонда маҳаллий полициячиларни тайёргарликдан ўтказишни тўхтатди


Афғонистонда америкалик ҳарбийлар маҳаллий полициячиларни тайёргарликдан ўтказишни вақтинча тўхтатган.

АҚШ қўмондонлиги вакили Томас Колинз янги ёлланган мингта полициячининг толибон билан алоқаси бор-йўқлиги аниқлангунга қадар уларни тайёргарликдан ўтказиш вақтинча тўхтатиб турилишини маълум қилди.

Бу сўнгги пайтларда афғон полициячи ҳамда ҳарбий ҳизматчиларининг халқаро кучлар таркибидаги ҳарбий ҳизматчиларга қарши ҳужумлари ортгани билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Шу йилнинг ўзида 34та шундай ҳужум бўлди, буларни оқибатида ҳорижлик 45 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG