Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2024, Тошкент вақти: 12:20

Бишкекда аксилисломий филмга қарши намойиш


Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси олдида юзга яқин одам америкалик ҳаваскор режиссёр суратга олган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми ва Франциядаги сатирик журналда Муҳаммад Пайғамбар ҳажв қилинган суратлар чоп этилганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Намойишда АҚШ элчихонаси вакили норозилар билан учрашиб, уларнинг талабларига расмий жавоб кейинроқ берилишини ваъда қилди.

Намойишчилар “филм ижодкорлари жазоланиши”ни талаб қилди. Озодлик радиоси Қирғиз хизмати мухбирига кўра, намойиш пайтида тартибни сақлаш учун қарийб 200 нафар милиция ходими элчихона яқинига жойлаштирилган.

Аксилисломий филмга қарши митинг
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG