Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:27

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 70 ўринда қолди


Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФА жаҳон терма командалари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон футбол федерациясига кўра, сентябр ойи рейтингида Ўзбекистон 70 ўринни сақлаб қолган.

Ўтган ойда Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўйин ўтказиб, Қувайт устидан ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди, Жанубий Корея билан эса, жаҳон биринчилиги саралаш ўйинларида дурранг ўйнади.

Бу ўйинлар натижаларига кўра, Ўзбекистон рейтингда 9 очко тўплаб, жами 479 балл билан ўз мавқеаини сақлаб қолди.

Саралаш ўйинлари доирасида Ўзбекистон билан 16 октябр куни беллашадиган Қатар жамоаси жаҳон ретйингида 101 ўринни эгаллади.

Футбол бўйича терма жамоалар рейтингининг биринчи позициясида 1611 очко билан Испания етакчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG