Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:23

Ўзбекистонлик аëл чақалоғини сотаëтган жойда ҳибсга олинди



Россиянинг Волгоград вилояти Бикова туман марказида ўз чақалоғини сотмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинди. Воқеа юзасидан жиноий иш очилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Волгоград вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Светлана Смольянинова Озодлик мухбирига 8 ойлик қизчасини сотишга уринган ўзбекистонлик аёл 1 ноябр куни қўлга олингани билдирди:

- Олди-сотди бугун кундузи соат бирларда полиция ходимлари назоратида бўлди. Ўзбекистон фуқароси ўзининг саккиз ойлик қизчасини 30 минг рублга баҳолаб сотмоқчи бўлган пайтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди, деди Волгоград полицияси ходими.

Полиция ходимлари чақалоқ сотилиши ҳақидаги маълумотни бир кун олдин олганидан сўнг Ички ишлар вазирлиги ходимаси харидор сифатида ўзбек аёли билан учрашган ва олди-берди пайтда у қўлга олинган.

- Бу саккиз ойлик қизча. Ҳозир у касалхонада шифокорлар кузатувида. Унинг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид йўқ, дейди Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Смольянинова.



Ижарага олинган уйда онаси ва ўғилчаси билан яшаб келган 24 яшар ўзбекистонлик аёл Россиядан ватанига жўнаб кетиш учун пул зарур бўлганидан қизчасини сотишга мажбур бўлганини айтган.

Волгоград вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари бу аëл исми-шарифи ва шахсига оид маълумотларни ошкор қила олмаслигини айтди.

Светлана Смольянинова аёл қишлоқ хўжалик ишларида меҳнат қилгани ҳозирда унинг Россия ҳудудида қонуний ёки ноқонуний бўлгани ўрганилаётганини билдирди.

Ички ишлар вазирлиги расмийси Озодликка қўлга олинган аёлга нисбатан Тергов қўмитаси томонидан РФ Жиноят Кодексининг “Вояга етмаганлар савдоси” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини айтди.

Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бу ўзбекистонликлар Россияда ўз чақалоғини сотишга уринган пайтдан қўлга олинган биринчи воқеа эмас.

2012 йил 26 феврал куни Калуга вилояти Обнинск шаҳаридаги касалхонада туғилган қиз чақалоғини 500 долларга сотишга уринган ўзбекистонлик 32 ёшли Гулнора Қорабоева ва 21 ёшли Баҳодир Жўраев қўлга олинган эди.

Август ойида уларнинг ҳар бири тўрт йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2010 йил 23 август куни Новосибирск вилоятида 34 яшар ўзбекистонлик аёл ўз чақалоғини 60 минг рублга сотаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG