2012 йилги АҚШ президент сайлови пойгаси мисли кўрилмаганда тиғиз бўлди. Сайлов олдидан ўтказилган сўровлар иқтидордаги президент Барак Обама ва даъвогар Митт Ромнини қўллаб-қувватлаётган сайловчилар сони деярли тенг эканини кўрсатди.
Лекин АҚШ президенти тўғридан-тўғри сайловчилар эмас, ҳар бир штатдан тайинланган электорал ҳайъат томонидан сайланади. Бу эса, сайлов кутилмаган натижа билан якунланиши эҳтимолини оширади.
Ҳар бир штат учун ажратилган электорал овоз, яъни вакил сони мазкур штатнинг Конгрессдаги жами аъзолари сонига кўра белгиланади. Масалан, Виржиния штатидан АҚШ Сенатида 2 аъзо ва Вакиллар палатасида 11 аъзо бўлгани учун, бу штат электорал ҳайати аъзолари 13 кишидан иборатдир.
Икки номзод жами 538 электорал овоз учун кураш олиб боради, яъни булар 50 штатдан Конгрессдаги вакиллар сонига кўра 535 овоз ва АҚШ парламентида вакиллари бўлмаган пойтахт Вашингтон, яъни Колумбия округидан 3 вакил овозидир. Сайловда ғалаба қилиш учун номзод 270та ёки ундан кўпроқ овоз олса бўлди.
Аксар штатларда номзод 50 фоиздан кўпроқ сайловчилар овозини олса бўлди, электорал овозларнинг барчаси шу номзоднинг фойдасига берилади.
АҚШда президент сайлови анъанасига кўра, муайан штатлар демократ ёки республикачи номзодни қўллаб-қувватлайди. Шу боис аксар ҳолларда якуний натижа у ёки бу номзодни аниқ дастакламайдиган штатлар, яъни “оғмачи штатлар”даги натижаларга кўра ҳал бўлади.
6 ноябр сайлови арафасида 7 штатда сайловчиларнинг сиёсий кайфиятлари ноаниқ бўлиб қолаётган эди. Шу боис Барак Обама ва Митт Ромни сайловолди пойгасининг охирги кунини ана шу “оғмачи” штатларда ўтказди.
Озодликнинг сиёсий шарҳловчиси Брайан Уитмор овоз бериш арафасида АҚШнинг ўзига хос сайлов тизими тарози палласининг Обама томон оғиши эҳтимолини оширмоқда, дея фикр билдирди.
- Менимча, сайлов олдидан Обаманинг асосий даъвогар экани аниқ бўлиб қолди. Унинг ютиши аниқ демоқчимасман, лекин кўпчилик айтаётганидек номзодларнинг имконияти деярли бир хил деган гапга қўшилмайман. Албатта мамлакат бўйлаб ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, иккала номзодни қўллаб-қувватлаётган сайловчилар сони деярли тенг эканини кўриш мумкин. Лекин Америка президентини сайлашда сайловчиларнинг овози амалда ҳал қилувчи рол ўйнамайди. Президентни электорал вакиллар сайлайди. Ҳозирда “оғмачи” деб атаётганимиз штатларнинг кўпчилиги, жумладан Оҳайо, Колорадо, Айова, Виржиния, Висконсин каби штатларда, сайлов олди сўровларга кўра, Обаманинг қўли баландроқ келмоқда, дейди Озодлик шарҳловчиси Брайан Уитмор.
Ҳақиқатан сайлов харитасига қарайдиган бўлсак, Обама сайловда ғолибликни қўлга киритиш учун 7та “оғмачи штатдан” иккитасида, масалан Оҳайо билан Флоридада ғалаба қилса кифоя қилади.
Ромни эса камида бешта штатда ғалаба қилиши керак. Бундан ташқари оғмачи штатларнинг асосийси, 18та электорал овозига эга бўлган Оҳайо штати Ромни учун муҳим рамзий маънога ҳам эгадир. Тарихда ҳеч бир республикачи номзод Оҳайода ғалаба қилмасдан Оқ уйга келмаган.
Хўш, нега Америкада Конгресс ёки маҳаллий ҳокимият вакилларидан фарқли ўлароқ, президент бевосита сайловчилар томонидан сайланмайди?
- Бу сиёсий муроса бўлган. 18 аср охирида АҚШ конституцияси ёзилаётган пайтда, қурултой иштирокчиларининг баъзилари "президент Конгресс томонидан сайланиши керак", деган талабни қўйишган. Бошқа вакиллар эса, “йўқ, президент халқ овози билан сайланиши лозим”, дея таклиф ташлаган. Электорал ҳайатнинг ташкил қилиниши ана шу икки фикр ўртасида топилган муроса бўлган. Бошқа томондан, бу шимол билан жануб ўртасида ҳам муроса бўлган. Чунки у пайтда жанубдаги штатларда аҳоли шимолдаги штатлардан кўра камроқ бўлган. Биласиз у пайтда АҚШ ҳали 13 штатдан иборат бўлган. Аҳолининг аксар қисми шимолдаги Нью Йорк, Пенсилвания, Массачусетс каби штатларда яшаган ва сайловчиларни ўзига оғдирмоқчи бўлган номзод, табиийки, ана шу штатларга эътибор қаратиб, жанубни назардан четда қолдириши эҳтимоли туғилган. Шунинг учун электорал ҳайъат тизими даъвогарларнинг барча штатларда сайлов олди кампаниясини ўтказишини таъминлайди, дейди Озодлик сиёсий шарҳловчиси Брайан Уитмор.
Электорал овозлар тизими кўпчилик овоз ололмаган номзоднинг ғалаба қилиши эҳтимолини ҳам қолдиради. АҚШ тарихида тўрт марта шундай бўлган ҳам. Энг сўнгги мисол 2000 йилга сайловдир. Ўшанда демократ рақиби Ал Гордан ярим миллионтага қамроқ овоз олган Жорж Буш Флорида штатида ғалаба қилиши ҳисобига Оқ уйни эгаллаган эди.
538 овоз икки номзод ўртасида теппа-тенг --- 269 тадан бўлиниши ҳам мумкин. Бу ҳолда президентни АҚШ Вакиллар палатаси сайлайди. Лекин бундай ҳолат кейинги 200 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида кузатилмаган.
АҚШ сайлов тизими мамлакат ва унинг ташқарисида кўп йиллардан бери танқидларга учраб келади. Лекин унинг тарафдорлари АҚШнинг 50 штатдан иборат улкан мамлакат эканини инобатга олган ҳолда, электорал ҳайъат тизими президентнинг барча штатларда нисбатан етарли таянчга эга бўлиши лозимлигини кафолатлашини айтади.