Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:45

Ўзбекистонда ўртача ойлик 18,9% ўсган


Ўзбекистонда сўнгги тўққиз ой ичида одамларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 18,9% ўсган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси тарафидан ишлаб чиқилган 2012 йил тўққиз ойи бўйича ҳисоботда эълон қилинди.

Ҳисоботда келтирилишича, 2012 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 8,2 фоизни ташкил қилган.

Аммо, таҳлилчилар Ўзбекистонда ҳукуматнинг рақамларини шубҳа остига олиб келишади.

Уларга кўра, Ўзбекистонда ҳукумат ҳисоботларида келтирилган рақамлар кўпинча асл вазиятни акс эттирмайди.
XS
SM
MD
LG