Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:27

Мисрда президент ваколатлари кенгайтирилишига қарши намойишлар давом этмоқда


Мисрда президент Муҳаммад Мурсий ваколатлари кенгайтирилишига қарши намойишлар пайти бугун норозилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Қоҳира, Порт Саид, Сувайиш, Александрия шаҳарларида полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Пайшанба куни эълон қилинган фармонга биноан, президентга “инқилобни ҳимоя қилиш мақсадида ҳар қандай қарор ва қонунларни” қабул қилиш ваколати берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, фармонда айтилишича, президент томонидан эълон қилинагн “фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди”.

Мурсийнинг бир қанча маслаҳатчиси бунга норозилик билдириб истеъфо берди.

Мухолиф кучлар Мурсийни мамлакатда авторитар бошқарувни тиклашга уринаётганликда айблашади.

Мурсий тарафдорлари президент ваколатларининг кенгайтирилиши инқилобни собиқ президент Ҳусни Муборак тарафдорларидан ҳимоялаш учун муҳим эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG