Линклар

Шошилинч хабар
13 октябр 2024, Тошкент вақти: 19:19

Мурсий фармонига қарши норозилик давом этмоқда


Президент Муҳаммад Мурсийнинг давлат раҳбарига мисли кўрилмаган ваколатлар бериш ҳақидаги фармонига қарши норозиликка чиққанларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Президент Муҳаммад Мурсийнинг давлат раҳбарига мисли кўрилмаган ваколатлар бериш ҳақидаги фармонига қарши норозиликка чиққанларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Ундан олдин мисрлик судялар ҳамма судлардаги ҳамкасбларини иш ташлашга чақирди.

Пайшанба куни Муҳаммад Мурсий қабул қилган фармонга кўра, янги парламент сайлангунига қадар мамлакат президенти чиқарган фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди.

Миср мухолифати етакчиларидан бири, Халқаро атом энергияси агентлиги собиқ раҳбари Муҳаммад ал-Барадей президент Мурсий ўз фармонини бекор қилмагунча у билан мулоқот олиб борилмаслигини айтди.

Мурсий ва уни қўллаб-қувватлаётганлар: "собиқ президент Ҳусни Муборак тарафдорлари ўтган йилги инқилобга путур етказишининг олдини олиш учун президентга шундай ваколатлар керак", демоқда.

Рейтерс ва Ассошиэйтед Пресс ахборот агентликлари мухбирлари билан суҳбатда Муҳаммад ал-Барадей президент фармонини “репрессив”, деб атади.

Ислоҳотлар тарафдори бўлган сиёсий арбоблар билан шанба куни учрашган ал-Барадей мухолифат фуқароларнинг тинч бўйсунмаслик акциясини кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Ҳозирги асосий талаб конституциявий декларацияни бекор қилишдир. Агар одамлар мендан ёки бизлардан "нимани хоҳлайсиз?" деб сўрашса, биз ҳуқуқларимиз, эркинлигимиз, ҳокимият мувозанатини таъминловчи демократик конституцияга эга бўлиш учун янги таъсис йиғилиши ўтказишни хоҳлаймиз, деб жавоб берамиз.

Биз ҳозирги ҳукуматдек фақатгина иқтисодий ва хавфсизликка эътибор қаратмаган, ўз вазифасини уддалай оладиган ҳукуматга эга бўлишни хоҳлаймиз, дея баёнот берди Миср мухолифати раҳбари.

Муҳаммад ал-Барадей АҚШ ва Европа Иттифоқини Миср президенти қабул қилган фармонини “кескин” қоралашга чақирди.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий давлат раҳбарига мисли кўрилмаган ваколатлар бериш ҳақидаги фармонини Ғазода Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришишда муваффақиятли воситачи бўлганидан сўнг Вашингтон уни мақталганидан кейин қабул қилди.

- Жаноб Мурсий АҚШнинг минтақа бирқарорлигини таъминлаш йўлидаги уринишида америкаликларга яқин иттифоқчиси бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳар қандай шароитда одамлар хавфсизлиги, қадр-қиммати ёки ижтимоий адолатсизлик ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Мен яқин фурсатда Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва инсон қадрини эъзозловчи барча кишилар томонидан президент фармони қораланган баёнотлар эълон қилинишини кўришга умид қилаяпман, деди Муҳаммад ал-Барадей.

Айни пайтда, Миср мухолифати ва президент Муҳаммад Мурсийни қўллаб-қувватлаётган "Мусулмон биродарлиги" ҳаракати ўз тарафдорларини 27 ноябр куни оммавий намойишлар ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG