Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:01

Мансур Тошматов - ОИТСга қарши курашчи


ОИТСга қарши халқаро кураш кунига бағишланган Мансур Тошматов иштирокидаги бу тадбир “Биз ва қизил боғич” деб аталади.

Прагада кейинги 6 йил мобайнида ОИТСга қарши халқаро кураш кунига бағишлаб маҳаллий ва дунë эстрада хонандалари иштирокида хайрия тадбири ўтказиб келинади.

Тадбир мобайнида Мансур Тошматов европалик қўшиқчилар Тина Саманта (Латвия) ва Давид Маттиоли (Италия) билан бирга куйлади.


UZ singer
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:15 0:00



Тадбир иштирокчилари рўйхатида ҳозир Москвада ижод қилаëтган ўзбек қўшиқчиси Азиза ҳам бор эди. Аммо продюсер Ëзеф Чермакнинг Озодликка билдиришича виза муаммолари боис Азиза Прагага кела олмаган.


Озодлик билан суҳбатда Мансур Тошматов бу концертда н мамнунлигини билдириб ўзбек ҳофизи Таваккал Қодиров репертуатридан “Ўхшайдику” ашуласидан бир қаторини хиргойи қилиб берди.


"Олтин орфей" қозонган ҳофиз


Таниқли мақом қўшиқлари устаси ва бастакор Ғанижон Тошматовнинг 58 яшар ўғли Мансур Тошматов отасидан фарқли тарзда замонавий поп қўшиқчилиги соҳасида муваффақият қозонди.

1978 йили Болгарияда ўтказилган “Олтин орфей” халқаро қўшиқ фестивалида Мансур Тошматовнинг юлдузи чарақлади.


Совет Иттифоқи Марказий телевидениеси олиб кўрсатган бу тадбирдаги Мансур Тошматовнинг чиқиши миллионлаб совет ëшлари эътиборини жалб қилди.
UZ singer interview
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:25 0:00


Ўша пайтда Москвадаги мусиқа қора бозорида АҚШда энди урф бўлаëтган поп мусиқачи Майкл Жексоннинг "Destiny" албоми қўлма-қўл эди.

Айни ўша пайтда Болгариядаги саҳнада қўшиқ айтаëтган Мансур Тошматовнинг соч турмаги¸ кийим- боши ва ўзини тутиши Майкл Жексонга менгзарди.

Ўша давр ëшлари шууридаги кайфиятга уйғун қўшиқлар куйлаган Мансур Тошматовнинг бир кечада юлдузга айланиш сабаби мунаққидлар назарида ҳофизнинг давр руҳини ҳис қила олгани билан боғлиқ.

Ўтган асрнинг 80- йилларида Ўзбекистондаги энг машҳур эстрада хонандаси бўлган Мансур Тошматов юлдузи кейинги пайтда хиралашгандай бўлди.
XS
SM
MD
LG