Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:07

Хатлон вилоят Ўзбеклар жамияти раиси бедарак йўқолди


Озодлик радиоси тожик хизматининг Хатлон вилоят ички ишлар бошқармасидан олган маълумотига кўра, бошқармага 58 га кирган Салим Шамсиддиновнинг ўғли отасининг йўқолгани тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

Аризачига кўра, унинг отаси шанба, 16 март куни эрталаб уйдан чиқиб кетган ва ўшандан буён бедарак қолмоқда.

Қаердалиги номаълум қолаётган Салим Шамсиддиновнинг укаси Садриддиннинг Озодлик мухбирига айтишича, акаси қонунни ҳеч қачон бузмаган, эс-хуши жойида бўлган одамдир.

-Жиноят қилгани учун ушлаб олиб кетдими, дейлик десак, у қонунни биладиган ва бузмайдиган одам. Эс-хушиям жойида, бир ёқларга кетиб, адашиб қолдимикан, десак. Қаёққа борадиган бўлсаям, айтиб кетар эди, дейди Салим Шамсиддиновнинг укаси.

Тожикистон социал-демократик партияси етакчиси Раҳматилло Зоировнинг фикрича, Салим Шамсиддиновнинг йўқолиши ортида сиёсий сабаблар мавжуд. У воқеа юзасидан мамлакат куч ишлатар идораларига мурожаатнома ёзганини билдирди. Ўзининг Шамсиддинов билан ҳамкорлиги тўғрисида гапирар экан, Раҳматилло Зоиров, жумладан бундай деди:

-У Тожикистон республикаси президенти тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш ташаббус гуруҳи мажлисларида фаол иштирок этган, менинг номзодимни президентликка кўрсатиш бўйича миллатдошлари орасида тарғибот ишлари олиб бораётган эди, деди Раҳматуилло Зоиров.

Хатлон вилояти Ўзбеклар жамиятига 2004 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган, 2011 йили Республика Ўзбеклар жамияти раиси муовини вазифасига тайинланган Салим Шамсиддинов бир йил аввал – 2012 йил, 5 май куни номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган эди.

Айнан ўша куни Республика Ўзбеклар жамияти навбатдан ташқари мажлис ўтказиб, Салим Шамсиддиновни жамият аъзолигидан чиқарган эди.

Ўшанда Шамсиддиновнинг ўзи ҳужумни ўз фаолияти билан боғлаган эди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига нисбатан билдирган танқидий фикрлари сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Шамсиддинов 2012 йил, апрелида маҳаллий матбуотда эълон қилган мақоласида икки давлат ўртасидаги муносабатларни “Совуқ уруш” даврига қиёслаб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Тожикистонга нисбатан босим сиёсатини ўзгартиришга чақирган эди.

Ўша даврда "Миллат" газетасига берган интервьюсида у Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларнинг боши берк кўчага кириб қолгани сабабчиси сифатида танқид қилган эди.

Шамсиддинов, жумладан, Душанбе раҳбари “баъзи миллатчи тарихчилар гапига кириб, расмий Тошкент билан муносабатларни кескинлаштириб, Тожикистон учун муаммолар яратмоқда” қабилидаги фикрларни илгари сурган эди.

Шунингдек, касби ҳуқуқшунослик бўлган Салим Шамсиддионов Роғун ГЭСи қурилишининг тез орада битишига шубҳа билдирган, Хатлон вилоятида маҳаллий ўзбек аҳолиси ҳуқуқлари амалдорлар томонидан топталаётгани тўғрисида гапирган эди.

Шамсиддиновнинг “Миллат” газетасига берган интервьюсида айтганларига жавобан Республика Ўзбеклар жамияти раиси Муҳаббат Мирзолиева раддия эълон қилган, Шамсиддиновни “одобсизлик”да айблаган ва “унинг нуқтаи назари Республика Ўзбеклар жамиятига тааллуқли эмас”, дея баёнот берган эди.

Тожикистонлик журналист Рамзия Мирзабекованинг айтишича,
у Салим Шамсиддинов билан бир ҳафта муқаддам учрашган, ўшанда у бир қатор ҳужжатлар билан келиб, улар асосида мақола тайёрлашни илтимос қилган эди.
XS
SM
MD
LG