Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Пхенян Жанубий Корея билан "уруш холати"га кираётганини эълон қилди


Шимолий Корея Жанубий Корея билан уруш холатига кираётганини эълон қилди. Пхенян ҳукуматининг бу борадаги баёнотида таъкидланишича, ҳар қандай провокация кенг миқёсли можарога айланиб, ядровий урушга етаклаши мумкин.

Қўшма Штатлар буни жиддий қабул қилганликлари, лекин Пхенян тарафидан бундай тахдидлар одатий эканини қайд этган. Жанубий Корея буни 'янги қиёфадаги эски тадидлар', дея таърифлади.

Яқинда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Корея ярим оролида вазият изидан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Шимолий Корея раҳбари Америка учоқларининг Жанубий Корея ҳаво ҳудудида пайдо бўлишини "улар бизнинг минтақада ядро уруши келтириб чиқариш учун ҳар қандай амалга қўл уришмоқда" деб таърифлаган.

Пхенян АҚШ объектларини нишонга олиш билан пўпса қилган.

Пайшанба куни Америка ва Жанубий Корея ҳарбий машқлар чоғида бомбардимончи учоқлар парвозини йўлга қўйганди. Вашингтон минтақадаги ҳар қандай "ҳолат"га тайёр эканлигини айтган.
XS
SM
MD
LG