Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:44

Италия президенти истеъфо бериши ҳақидаги хабарларни рад этди


Италия президенти Жоржо Наполитано муддатидан аввал истеъфо бериши ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди.

Наполитано ваколати муддати жорий йил май ойида тугагунга қадара лавозимида қолишини айтди.

Аввалроқ Италия матбуотида Наполитано истеъфо бериши ва мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Жума куни Наполитано ва сиёсий партия етакчилари ўртасида коалиция ҳукуматини тузиш борасида ўтказилган сўзлашувлар натижасиз якун топганди.

Италияда сиёсий бўхрон феврал ойидан буён давом этмоқда. Икки ой аввал бўлиб ўтган сйловда ҳеч бир партия етарли овоз қозонмаган эди.
XS
SM
MD
LG