Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:00

Пхенян хориж элчихоналарига чиқиб кетишни тавсия қилди


Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.
Жума куни Шимолий Кореядаги хорижий дипломатик корпуслар ва элчихоналарга мамлакатни тарк этиш тавсия қилингани хабар қилинди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, элчихоналарга Пхенян ҳукумати томонидан йўлланган бу тавсия Корея оролидаги вазиятни янада кескинлаштирган.

Айни пайтда у Москва ҳукумати АҚШ, Хитой, Шимолий Корея, Япония расмийлари билан бу борада изчил музокаралар юритаётганини айтди.

Шунингдек, жума куни эрталаб Жанубий Кореядаги Yonhap ахборот агентлиги Сеул расмийлари ракета мудофаа тизими билан қуролланган икки ҳарбий кемани шарқий ва ғарбий соҳилга жойлагани ҳақида хабар берди.

Ўтган ҳафтада эса Пхенян ҳукумати Жанубий Корея билан "уруш хавфи" мавжудлиги ҳақида баёнот берган ҳамда куни кеча камида битта ҳарбий ракетани шарқий соҳилга жойлаган.
XS
SM
MD
LG