Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:54

Жаҳон Банки Марказий Осиёга оид ҳисоботини эълон қилди


Жаҳон Банки Марказий Осиёда иқлим ўзгариши сув тақчиллигини яна ҳам кучайтириб, минтақада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига жиддий зиён етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Банкнинг 4 апрел куни эълон қилинган “Иқлим ўзгариши оқибатлари ва Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш” номли ҳисоботида айтилишича, 2050 йилга бориб минтақада ҳаво ҳарорати бир ярим- икки даражага ошиши, ёғингарчиликлар эса кескин камайиши мумкин.

Шунингдек, Сув манбалари катта бўлмаган ва аҳоли сони жадал ошиб бораётган минтақада иқлим исиши сув тақчиллигини яна ҳам кучайтириб юбориши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Бунинг олдини олиш учун эса экинлар турини кўпайтириш, сув иншоотларига кўпроқ сармоя ётқизиш ва фермерларга об-ҳаво ҳақида ишончли ахборотни вақтида етказиш тавсия қилинмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоиздан ортиқ аҳолиси кўпчилик аҳоли қишлоқларда яшайдиган ва асосан,қишлоқ хўжалиги ҳисобига кун кўради.
XS
SM
MD
LG