Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:39

Каракасда Мадуро ғалабасидан норозиларни полиция бостирди


Николас Мадуро.
Николас Мадуро.
Венесуэла пойтахти Каракасда президентлик сайловида Николас Мадуро ғалаба қозонганига қаршилар полиция билан тўқнашди.

Полиция норозилик намойишига чиққанларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Венесуэла Марказий сайлов комиссияси душанба кунги баёнотида марҳум Уго Чавес ўзига номзод билган Николас Мадурони ғолиб, деб эълон қилган эди.

Расмий маълумотга кўра, Мадуро учун сайловчиларнинг 50,8 фоизи, унинг рақиби Энрике Каприлес учун эса сайловчиларнинг 49 фоизи овоз берган.

Капирилес Мадуронинг ғалабасини тан олмади ва уни "нолегитим президент", деб атади.

Иқтидорда бўлган соцаилистлар партияси номзоди Николас Мадуро ғалабасини Венесуэла иттифоқчилари бўлган Эрон, Россия ва Куба қувватлади.
XS
SM
MD
LG