Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:44

Покистон суди Мушаррафни ҳибсга олишга буйруқ берди


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.
Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.
Покистон суди мамлакат собиқ президенти Парвез Мушаррафни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарганидан сўнг у гаров пули эвазига озодликда қолишни сўраб Олий судга мурожаат қилишини билдирди.

Мушаррафнинг ёрдамчиси Муҳаммад Ажмал журналистларга Олий Судга ариза бугун тақдим этилишини маълум қилди.

Пайшанба куни Исломобод шаҳридаги Юқори суд Мушарраф 2007 йилда мамлакатни бошқарган пайтда юқори лавозимли суд ҳакамлари, жумладан, Олий Суд раисини ишдан четлатгани айблови бўйича гаров пули эвазига озодликда қолиш ҳақидаги қарорни бекор қилиб уни ҳибсга олишга буйруқ берган.

Суд қарорини эшитган 69 яшар Мушарраф ўша заҳоти зални тарк этган.

Маҳкамада полиция ходимлари бўлишига қарамай, Мушаррафнинг қўриқчилари уни дарҳол машинага ўтқазиб олиб кетган.

Ҳозирда Мушаррафнинг Исломобод ташқарисидаги қаттиқ қўриқланаётган уйида экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG