Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Березовский Лондонда дафн этилади


Ўтган ой вафот этган россиялик миллиардер Борис Березовский 6 май куни Лондонда дафн этилади. Бу ҳақда унинг яқинлари Россиянинг "Дождь" телеканалига маълум қилган.

Березовский Британия пойтахтидаги Ганнерсбери қабристонига дафн этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мазкур қабристонда Березовскийнинг дўсти, таниқли философ Александр Пятигорскийнинг ҳам мозори бор.

67 ёшли Березовский ўтган ой Лондон чеккасидаги уйида ўлик холда топилган эди.

Ҳозирга қадар унинг ўлими сабабларини полиция эълон қилмаган. Олигарх юрак ҳуружидан оламдан ўтгани айтилган. Шунингдек, у ўлдирилган ёки жонига қасд қилган бўлиши мумкин, деган фаразлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG