Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:07

Тунисдаги тўқнашувда бир намойишчи ҳалок бўлди


Тунисда якшанба куни хавфсизлик кучлари ва “Ансор-уш-Шариа” радикал исломий гуруҳи тарафдорлари ўртасида содир бўлган тўқнашув натижасида бир намойишчи ҳалок бўлди. Тўқнашув чоғида камида 14 киши, шу жумладан, 11 нафар полициячи тан жароҳати олган. Бу ҳақда Тунис Ички ишлар вазирлиги маълум қилади.

Тартибсизлик Қайруан шаҳри ва мамлакат пойтахти четидаги Эттадҳамен мавзеида содир бўлган.

Намойишчилар баррикадалар қуриб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини тошбўрон қилганлар. Полиция эса уларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Радикал исломчиларнинг чиқиши мамлакат расмийлари Қайруан шаҳрида “Ансор-уш-Шариа” қурултойини ўтказишни маън қилиб қўйганидан кейин бошланган. Тунис ҳукумати мазкур гуруҳни жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ ўлароқ кўради.
XS
SM
MD
LG