Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:14

Сўнгги қўнғироқ


25 май куни Ўзбекистон Халқ таълими тасарруфидаги мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда 533 минг 658 ўқувчи 9-синфни битираяпти.

Ўзбекистонда мажбурий таълим 12 йил қилиб белгиланган. Мактабни битирган барча ёшлар коллеж ва лицейларда ўқишни давом эттиришлари шарт.

Халқ таълим вазирлиги мутассаддиларининг айтишича¸ жорий йилдаги битирувчиларнинг 482 минг 427 нафари коллеж, 51 минг 231 нафари эса лицейларда ўқишни давом эттиради.

Лекин ҳар йили айрим коллеж ўқувчиларининг ўқишни ташлаб хорижга иш излаб кетиш ҳолатлари кузатилади. Бунинг сабаби оғир ижтимоий ҳаёт ва коллежларда етарли билим берилмаётгани билан изоҳланади.

XS
SM
MD
LG