Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:33

Техаслик актриса Обамага таҳдидли мактуб жўнатганликда айбланмоқда


Техаслик актриса АҚШ президенти Барак Обама ва Ню Йорк ҳокими Майкл Блумбергга таҳдидли мактуб жўнатганликда гумонланиб, ҳисбга олинди.

35 ёшли Шеннон Гесс Ричардсон ичига рицин моддаси солинган мактубни эри юборганини айтаётганди.

Кейинчалик уни ўзи эрининг босими остида буни қилганини тан олди.

Агар Ричардсон айбли деб топилса 10 йилга қамалиши мумкин.

Хомиладор актриса беш фарзанднинг онасидир. У кўпгина сериалларда рол ўйнаган.
XS
SM
MD
LG