Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:31

Афғонистон президенти Доҳада музокара ўтказмоқда


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Қатарга сафар қилмоқда.

Ташрифдан мақсад Қатарда Кобул ва Толибон ҳаракати ўртасида эҳтимолий тинчлик музокаралари ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан иборат.

Яқинда Карзай толибларнинг Доҳада ўз идорасини очиши режасини қўллаб-қувваталаб, бу Кобул расмийлари ва исёнчилар ўртасида бевосита музокара ўтказиш имкониятини яратишини айтган.

Аввал Толибон ҳаракати Карзай ҳукуматини “АҚШнинг қўғирчоғи” деб атаб, Кобул билан музокара олиб боришдан бош тортган.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг Афғонистондан 2014 йил охиригача олиб чиқилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG