Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипталар валютага сотилиши хабарини рад этди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати мамлакатда авиачипталар АҚШ долларига сотилиши ҳақида Россия матбуотида тарқалган хабарларни рад қилди.

–Чипталар одатдагидек, нақд ва нақдсиз тўлов асосида сўмга сотилмоқда, - деди ширкатнинг ўз исмини айтмаган ходимларидан бири.

Аввалроқ, бир қатор Россия интернет-нашрлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК июль ойидан бошлаб ўз рейслари учун чипталарни фақат АҚШ долларларида сотиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Ўзбекистонда 1 февралдан кучга кирган президент қарори чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий валютада ҳисоб-китоб қилишни тақиқлайди.

Сўнгги ойларда Ўзбекистонга ҳаво қатновини амалга оширадиган авиширкатлар чипталар сотилишидан тушган пулни конвертация қилиш каби муаммолардан шикоят қилишаётганди.
XS
SM
MD
LG