Мумбай яқинидаги Тҳане ҳудудида уч қаватли бино қулаб тушиши оқибатида 5 одам ўлди¸ кўплаб одамлар тан жароҳати олди.
Маҳаллий аҳолига кўра¸ бино 20 июндан 21 июнга ўтар кечаси қулаб тушган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчи ва ўт ўчирувчилар тезда қутқарув ишларини бошлаб юборишган.
Айнан шу ҳудудда бундан икки ой олдин ҳам бино қулаган эди.