Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:38

Обама Федерал тергов бюроси раҳбари лавозимига Жэймс Коми номзодини таклиф этди


АҚШ президенти Барак Обама Федерал тергов бюроси раҳбари лавозимига Жэймс Коми номзодини таклиф этди.

Агар АҚШ Сенати бу таклифни маъқулласа 52 ёшли Коми Роберт Мюллер ўрнига Федерал тергов бюроси раҳбари бўлади.

Жэймс Коми 2003-2005 йилларда, Жорж Буш президентлиги даврида Адлия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Федерал тергов бюросининг ҳозирги раҳбари Роберт Мюллернинг кузда истеъфога чиқиши кутиляпти.

У мазкур лавозимни АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр кунги террор ҳужумларидан сал олдин эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG