Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

“Сурия дўстлари” исёнчиларни қуроллантиришга чақирди


Қатарда “Сурия дўстлари” анжуманида мазкур гуруҳ таркибига кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Сурияда Башар ал-Ассад режимига қарши курашаётган исёнчиларни қуроллантириш, кераклигини таъкидлашди.

Доҳадаги анжуманда Қатар бош вазири Ҳомад бин Ёсим Жобир ал-Тоний исёнчиларни қуроллантириш тинчликка эришишнинг ягона йўли эканини қайд этди.
"Сурия дўстлари" гуруҳига АҚШ, Британия, Франция, Германия, Саудия Арабистони, Туркия, Миср ва Иордания киради.

Қатардаги учрашувдан бир ҳафта олдин АҚШ Суриядаги исёнчиларга бевосита ҳарбий ёрдам беришини айтганди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия ҳукуматини музокараларга рози қилиш муҳим экани ҳақида гапирган.
XS
SM
MD
LG