Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:31

Шинжонда назорат кучайтирилди


Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор минтақасида хавфсизлик кучлари “террорчи гуруҳлар”га қарши назоратни кучайтирди.

Сўнгги кунларда Шинжондаги зўравонликлар оқибатида 35 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, Лукцун шаҳридаги ҳукумат биноларидан бири ва битта полиция бўлимига пичоқ билан қуролланган шахслар ҳужум қилган.

Шинжонда уйғурлар ва ханлар ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

2009 йилда Шинжонда содир бўлган оммавий зўравонликларда қарийб 200 киши ўлган, 1600 одам жароҳат олган.

Хитой ҳукумати уйғурларни террорчилик фаолиятида айблаб келади.

Бироқ Шинжондаги вазиятдан хабардор бўлган экспертлар фикрича, Пекин тартибсизликларга сабаб бўлаётган ички сиёсатини оқлаш учун терроризм таҳдидини бўрттириб кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG