Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:17

Ассад ҳарбийлари Ҳомсни бомбаламоқда


Сурияда президент Башар Ассадга содиқ кучлар бугун Ҳомсдаги исёнчилар позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум амалиётларини амалга ошираяпти.

Қароргоҳи Буюк Британияда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, бугун Ҳомсдаги жанглар оқибатида бир аёл ва икки бола ҳалок бўлган.

Сурия давлат телеканаллари Ҳомсда “сезиларли мувафаққият”га эришилгани ҳақида хабар қилди.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда ички низо бошланган 2011 йилнинг март ойидан буён бу мамлакатда 93 минг киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG