Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:59

Британия радикал уламо Қатадани Иорданияга экстрадиция қилаяпти


Британия матбуотига кўра, радикал уламо Абу Қатада Иорданияга экстрадиция қилинади.

Times газетаси ёзишича, эртага эрталаб Қатада махсус рейс билан Иорданияга жўнатилади.

Telegraph газетаси эса радикал уламога иорданиялик ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари ҳамроҳлик қилиши ҳақида ёзди.

Британия расмийлари бу хабарга бирор изоҳ берганича йўқ.

Ал-Қоида террористик гуруҳи билан яқин алоқада айбланиб, олти йилдан кўпроқ Британия қамоғида ўтирган Қатада ўтган йилнинг бошида гаров эвазига уй қамоғига чиқарилган эди. Бироқ кейинчалик озод қилиш шартларини бузгани учун қайта ҳибсга олинган.

“Усама бин Ладиннинг Европадаги ўнг қўли” бўлгани айтиладиган Қатада Иорданияда терроризмда айбланган ва Британия уни Иорданияга депортация қилишга ҳаракат қилган. Бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Қатада қийноқларга тутилишидан хавотир билдириб, унинг депортация қилинишига йўл қўймаган эди.
XS
SM
MD
LG