Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:09

Ўзбекистон иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган $ 2,5 миллиардлик лойиҳалар маъқулланди


Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётнинг турли соҳаларни ривожлантириш ва модернизация қилишни ўз ичига олган, қиймати 2 миллиард 430 миллион долларлик 47 та янги лойиҳани маъқуллади.

РИА новости агентлигига кўра, “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси 2017 йилгача Наманган вилоятида умумий қиймати бир миллиард доллар, қуввати 900 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қуришни режалаган.

Ширкат 2015 йилгача Самарқанд вилоятида қиймати 207 миллион доллар, қуввати 100 МВт бўлган гелиостанция қуришни мўлжаллаган.

Айни пайтда, Ўзбекнефтегаз Миллий холдинг компанияси Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводини модернизация қилишни тугатди.

Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон статистика давлат қўмитасига таяниб 12uz.com ахборот порталининг хабар қилишича мазкур лойиҳа қиймати 171,8 миллион долларни ташқил қилган.

Муборак газни қайта ишлаш заводи 1971 йилда фойдаланишга топширилган.

Ҳозирда мазкур завод йилига 30 миллиард куб метр табиий газ ва 570 минг тоннадан ортиқ газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга.
XS
SM
MD
LG