Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:27

Исроил Шарқий Қуддусда 900 та янги уй қурилишини эълон қилди


Исроилнинг Гило аҳоли пункти, 2011 йил 27 сентябр.
Исроилнинг Гило аҳоли пункти, 2011 йил 27 сентябр.
Исроил расмийлари Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун қайриб 900та янги уй қурилишини эълон қилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Эфрат Орбах сешанба куни Гило аҳоли пунктини кенгайтиришга рухсат берилганини тасдиқлади.

Якшанба куни Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ва Шарқий Қуддусга 1200 та янги уй қуриш режасини эълон қилган эди.

Мазкур режа АҚШ воситачилигида Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларнинг 14 август кунига белгиланган навбатдаги босқичи бошланиши арафасида эълон қилинди.

АҚШ Исроилнинг янги уйлар қуриш режаси борасида “жиддий хавотир” билдирди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги аввалги тинчлик музокаралари 2010 йилда Исроилнинг Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режаси сабабли тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG