Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:34

БМТ Бош котиби Мисрдаги вазият борасида хавотир билдирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Мисрда вазият кескинлашиб бораётганидан хавотир билдириб, зўравонлик рўй бераётган намойишларни тўхтатишга чақирди.

Шанба куни эълон қилинган баёнотида БМТ Бош котиби Миср хавфсизлик кучлари норозилик намойишларини бостиришда “меъёрдан ортиқ куч қўллангани”ни таъкидлаган.

17 август куни Миср хавфсизлик кучлари пойтахт Қоҳирадаги Ал-Фатҳ масжидини ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларидан тозалади.

Масжидни исломчилардан тозалашда томонлар ўртасида шиддатли отишмалар рўй берди.

Чоршанба куни хавфсизлик кучлари собиқ президент тарафдорлари Қоҳирада ташкил қилган иккита чодирлар лагерини бузиб ташлаганидан кейин бошланган норозиликлар ва тўқнашувлар давомида 750 дан ортиқ одам ўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG