Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:24

Обама Сурия бўйича қандай қарор қабул қилишни маслаҳатлашмоқда


Оқ Уй АҚШ Президенти Барак Обама Сурия бўйича қандай қарор қабул қилиш масаласини муҳокама этиш учун шанба куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашишини билдирди.

Ушбу йиғилиш чоршанба куни Сурия пойтахти Дамашқ яқинида амалга оширилган ҳужумда ҳукумат қўшинлари заҳарли газ қўллагани хабар қилинганидан кейин бўлиб ўтмоқда.

Оқ Уй эълон қилган баёнотда Вашингтон Сурияга нисбатан “ҳар қандай чора кўриши мумкинлиги” билдирилган.

Оқ Уй расмийсига кўра, президент Обама разведка хизматларига “Сурия ҳукумати кучлари кимёвий қуроллардан фойдаланганини аниқлаш” тўғрисида кўрсатма берган.

Ундан олдин АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳэйгел Сурияга Америка қўшинларини киритиш ҳақида қарор қабул қилинса, уни бажариш учун айрим флот кучлари шай ҳолатга келтираётгани ва бошқа тайёргарлик ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG