Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:33

2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари мезбони бугун маълум бўлади


Халқаро Олимпия қўмитаси бугун Буэнос Айрес шаҳридаги сессиясида 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳар номини эълон қилиши кутиляпти.

Нуфузли халқаро спорт мусобоқасига мезбонлик қилиш учун Истанбул, Мадрид ва Токио шаҳарлари Халқаро Олимпия Қўмитасига ариза топширган.

Ҳозирда Халқаро Олимпия қўмитаси мураккаб танлов қаршисида қолган. Мадрид иқтисодий бўхронни бошдан кечирмоқда, Токиода эса Фукушима атом станциясидан чиқаётган радиактив нурлар борасида хавотирлар кучайган, Истанбул эса яқиндагина ички тартибсизликларни бошдан кечирди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг махсус комиссияси ушбу шаҳарлардаги шароитни ўрганиш учун март ойида даъвогар учта шаҳарга сафар қилди.

Ҳозирда ҳар уч мамлакат бош вазирлари Буэнос Айрес шаҳрига етиб келишган.

Эслатамиз, Охирги Ёзги Олимпиада ўйинлари 2012 йилда Лондон шаҳрида ўтказилди. 2016 йилги Олимпиада Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG