Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:28

Абдулазиз Комилов: Халқаро кучлар Афғонистондан кетганидан сўнг вазият ёмонлашиши мумкин


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида 27 сентябр куни қилган маърузсасида 2014 йилда халқаро коалиция кучлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг Марказий Осиёга таҳдид янада кучайишини айтди.

- Афғонистонда 30 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этаётган уруш минтақа ва дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу мамлакатда ҳозир, экспертларга кўра, мавҳум вазият юзага келган. Бундай шароитда 2014 йилда халқаро кучларнинг Афғонистондан чиқарилиши у ерда қарама-қаршиликлар, терроризм, экстремизм, наркотрафик ҳамда минтақалараро зиддиятларни кучайишига олиб келади. Бу сўзсиз Марказий Осиё ва унги ёндош минтақалардаги вазиятга салбий таъсир кўрсатади, - деди Комилов.

Жаноб Комилов ўз нутқида Афғонистон масаласида ўзлари томонидан таклиф этилган ва Бирлашган Миллатлар ҳомийлиги остидаги 6+3 алоқа гуруҳи катта ўрин тутиши мумкинлигини яна такрорлади.

Қўшма Штатлар ва НАТО ўз қўшинларини афғонистондан 2014 йил оҳирига қадар олиб чиқишни режаламоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сўнгги йилларда Афғонистон шимолида фаоллашгани кузатилади.
XS
SM
MD
LG