Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:26

Норов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси вазифасини бажаришга киришди


Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Норов.
Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Норов.
Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Норов Белгия Қироли Филиппга ишонч ёрлиғини топширди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, тантанали маросимдан кейин бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Белгия муносабатларига оид масалалар муҳокама қилинган.

Владимир Норов 2010 йилда Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссиялари раҳбари этиб тайинланган Бахтиёр Ғуломовнинг ўрнини эгаллади.

49 ёшли Ғуломов 2013 йил июл ойидан бери Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчиси бўлиб ишламоқда.

Владимир Норов 2010 йил декабр ойидан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2005-2006 йилларда ҳам Норов Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссиялари раҳбари лавозимида фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG