Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:17

Эрон Facebook ва Twitter чекловларини бекор қилмоқчи


Эроннинг Ахборот ва коммуникация технологиялари вазирлиги Facebook ва Twitter тармоқлари учун жорий этилган чеклов қарорини қайта кўриб чиқадиган ишчи гуруҳини тузмоқда.

Буни вазирлик сешанба куни ўзининг Интернетдаги расмий сайтида эълон қилди.

Душанба куни Эрондаги ахборот агентликлари вазир Маҳмуд Ваёзийга таяниб ижтимоий тармоқларга қўйилган чекловларни бекор қилишни режаламаганини хабар қилган эди.

Бир неча соат ўтиб бундай баёнот бермаганини Интернет орқали маълум қилган Ваёзий бу масала кўриб чиқилаётганини билдирди.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний идораси Twitter тармоғидан фойдаланади.

Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ҳам Facebook ҳам Twitter тармоқларида ўз саҳифасига эга. Аксар эронликлар Интернет сайтларига кириш учун проксилардан фойдаланади.
XS
SM
MD
LG