Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:03

Карзай ва Керри хавфсизлик шартномаси бўйича тўлиқ келишувга эришмади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кобулда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан янги хавфсизлик шартномаси бўйича икки кунлик сўзлашув олиб борди.

Шанба кунги музокарадан сўнг Керри ва Карзай томонлар қисман келишувга эришганини эълон қилди.

Давлат котиби 2014 йилда хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин мамлакатда қоладиган америкалик ҳарбийларга даҳлсизлик мақоми берилиши хусусида томонлар айри фикрда эканини айтди.

Афғонистон президенти бу ҳукумат “юрисдикциясидан ташқари” эканини ва бу масала Лоя Жирға, яъни, Оқсоқоллар кенгаши ва парламентда муҳокама этилишини билдирди.

Ҳамид Карзай музокараларда Афғонистон суверенлигини ҳимоя қилишга эътибор қаратилгани, баҳсларга сабаб бўлиб келаётган масалалар, жумладан, Афғонистонда фаолият юритадиган мустақил аксил террор марказини АҚШ бошқариши ҳақидаги таклиф бўйича келишмовчилик ҳал этилганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG