Линклар

Филиппинда рўй берган кучли зилзилада камида 93 одам нобуд бўлди


Кучли зилзиладан азият чеккан Себу шаҳрида қутқариш ишлари давом этмоқда.
Филиппинда сешанба куни эрталаб содир бўлган 7,2 магнитудали ер силкиниши оқибатида камида 93 киши нобуд бўлди.

Зилзила эпимаркази Бохол оролидаги Кармен шаҳри яқинида бўлган.

Табиий офат оқибатида шаҳардаги бинолар ва кўприклар вайрон бўлган.

Бохол оролида камида 77 одам ўлган. 2,5 миллион аҳолига эга бўлган Филиппиннинг энг йирик Себу шаҳрида 15 одам нобуд бўлгани хабар қилинди. Яна бир одам Сикйор оролида ўлган.

Расмийлар чекка жойлардан маълумотлар келаётгани сабабли ўлганлар сони ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG