Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:48

Олмалиқда “Ёҳуво шоҳидлари” оқимини тарғиб қилган шахс ушланди


Олмалиқ шаҳридаги "Аммофос-Максам" корхонасининг электр-газ пайвандчиси Анатолий Федоткин “Ёҳуво шоҳидлари” насроний диний оқимини ноқонуний тарғиб қилганликда гумонланиб қўлга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага таяниб 12uz.com нашри тарқатган хабарга кўра, тинтув пайтида Федоткиннинг уйидан диний адабиётлар ва аудио-видео материаллар топилган ва мусодара қилинган.

Федоткин ушланган пайтда уйида диний билим олаётган беш киши бўлган.

Манбага кўра, Анатолий Федоткин ноқонуний диний тарғибот олиб борганлик учун 10та энг кам иш ҳақи миқдорида жарима тўлаш орқали маъмурий жазога тортилиши мумкин.

Сентябр ойи ўртасида Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси раиси Ортиқбек Юсупов “Ёҳуво шоҳидлари” диний ташкилотининг Европа уюшмаси вакиллари Лука Тоффоли ва Арно Тюнглерни қабул қилган.

Тоффоли Ўзбекистонда диний соҳада рўй бераётган ижобий ўзгаришларга “Ёҳуво шоҳидлари” вакиллари ҳам ҳисса қўшиши лозимлигини қайд этиб, уларни амалдаги қонунчилик нормалари билан таништириш орқали қонун бузилишининг олдини олиш мумкинлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG