Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:35

Москвадаги бино ертўласида 44 нафар ўзбек ушланди


Ғарбий Бирюлёво мавзеида қўлга олинган меҳнат мухожирлари.
Ғарбий Бирюлёво мавзеида қўлга олинган меҳнат мухожирлари.
Москванинг Елецкой кўчасидаги инженер-диспечерлик хизмати биноси ертўласида 44 нафар Ўзбекистон фуқароси яшагани аниқланди.

Россия ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, текширув натижасида улардан 9 нафари миграция қонунларига зид равишда Россия ҳудудида экани аниқланган.

Полиция меҳнат мухожирларининг ноқонуний яшаши ва ишлашини уюштирганликда гумон қилинган 56 ва 45 ёшдаги икки аёлни ҳам қўлга олди.

Улар механик-назоратчи бўлиб ишлаган. Ноқонуний ишларга инженер-диспечерлик хизматининг бош бухгалтери ва бўлим бошлиғи алоқадор экани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.

10 октябр куни Москванинг Ғарбий Бирюлёво мавзеида россиялик Егор Шербаков ўлдирганидан икки кун кейин рўй берган зўравонликларда 23 одам жароҳат олган эди.

Ушбу воқеадан сўнг Москвада “зачистка” ва “ноқонуний меҳнат муҳожирларидан тозалаш” амалиётлари бошланди.

Рейдлар давомида 1200 дан ортиқ меҳнат мухожирлари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG