Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:25

Сурияда камида 31 одам худкуш ҳужум қурбони бўлди


Суриянинг Ҳама шаҳрида амалга оширилган худкуш ҳужумда камида 31 киши нобуд бўлди.

Бу хабарни тарқатган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотга кўра, якшанба куни худкуш портловчи моддалар жойланган юк машинасини Ҳамадаги армия текширув пунктида портлатган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари эканини маълум қилди.

Яраланган одамларнинг кўпи оғир аҳволда бўлгани боис ўлганлар сони ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, портлаш оқибатида 20та автомобилга, бир неча уй ва дўконга моддий зарар етган.

Ҳужум Ал-Қоидага алоқадор бўлган ва исёнчилар томонида ҳукуматга қарши жанг қилаётган Ал-Нусра гуруҳи томонидан уюштирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG