Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:49

“Новости Узбекистана” террорчиликни тарғиб қилганликда айбланмоқда


Ўзбекистонда нашр этиладиган “Новости Узбекистана” газетаси “террорчиликни тарғиб қилганлик”да айбланмоқда.

Uznews.net хабарига кўра, газета таҳририяти устидан Ўзбекистон Хўжалик судига нашрни лицензиядан маҳрум қилиш ҳақида даъво аризаси киритилган.

Хабарларга кўра, газета саҳифасида 2005 йилнинг майида, Андижон ҳокимияти биноси исёнчилар билан ўраб олинган пайт олинган суратнинг кетиб қолгани таҳририятга қарши судга даъво киритилишига сабаб бўлган.

Ҳозирда газетанинг босма нашри тўхтатилган. Газета таҳририятидагилар Озодлик мухбирига техник сабабларга кўра газета нашри босилмаётганини айтишди.
XS
SM
MD
LG