Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:26

Наманган давлат университети ректори ишдан олинди


Наманганлик талабаларнинг пахта ташвиши тугаши биланоқ уларнинг ўқитувчилари ташвишлари бошланди
Наманганлик талабаларнинг пахта ташвиши тугаши биланоқ уларнинг ўқитувчилари ташвишлари бошланди

Ўқув тарбия жараёни ва илмий тадқиқот фаолиятини ташкил қилишда, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Наманган давлат университети ректори Й. Раҳимов ишдан олингани тўғрисида 3 ноябрь куни хабар пайдо бўлди.

Норма.уз сайтига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон ҳукматининг “Наманган давлат университетининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Айтилишича, университетнинг раҳбар кадрлари ва профессор-ўқитувчилари аттестациядан ўтказилади ва бунинг учун махсус комиссия тузилган.

Ўтган ойда Наманган Давлат университетининг 4-курс талабаси Нуриддин Холдоровни пахта терими давомида курсдоши уриб ўлдириб қўйган эди.

Ректорнинг ишдан олиниши билан бу воқеа ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги тўғрисида хабарда бир нарса дейилмаган.
XS
SM
MD
LG